JOMBOY DON MAHSULOTLARI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ

         «Жомбой дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти, Самарканд вилояти Жомбой шахри, Буюк Ипак Йули кучаси 1-уй, почта индекси 704506, электрон почта манзили  jomboydon@uzdon.uz, жамият кузатув кенгашининг 2020 йил 10 мартдаги 04-сонли мажлис баённомасига асосан акциядорларнинг 2019 молиявий йил якунлари буйича навбатдаги йиллик умумий йигилиши 2020 йил 31 март соат 10-00 да Жомбой шахар Буюк Ипак Йули кучаси 1-уй жамият биносининг мажлислар залида утказилади.

Умумий йигилиш утказилиши хакида хабар бериш учун акциядорлар реестри           2020 йил 10 март холатига ва йигилишда иштирок этиш хукукига эга булган акциядорларнинг реестри 2020 йил 25 март холатига шакллантирилади.

Жамият акциядорларининг 2019 йил якунлари буйича навбатдаги йиллик умумий йигилиши кун тартибига киритилган масалалар куйидагилардан иборат, шу жумладан:

  1. Акциядорлар умумий йигилишининг ишчи президумини сайлаш.
  2. Акциядорлар умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш ва санок комиссияси аъзоларини сайлаш.
  3. Жамият кузатув кенгашининг уз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошкаришга оид конун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан 2019 молиявий йил якунлари буйича хисоботини эшитиш.
  4. Жамият ижроия органи рахбарининг 2019 молиявий йил якунлари буйича хисоботини тасдиклаш.
  5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 молиявий йил якунлари буйича текшириш хисоботи ва хулосасини тасдиклаш.
  6. Жамиятнинг 2019 молиявий йил якунлари буйича ташки аудиторлик ташкилотининг хулосасини эшитиш ва тасдиклаш.
  7. Жамиятнинг 2019 молиявий йил якунлари буйича бухгалтерия баланси тўғрисидаги хисоботи, молиявий натижалар тугрисидаги хисоботи хамда фойда ва зарарларини тасдиклаш.
  8. Жамият устав фондидаги акцияларга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини белгилаш.
  9. Жамиятнинг 2020 йил учун йиллик “Бизнес Режа”си, даромадлар ҳамда харажатлар сметасини тасдиклаш.
  10. Жамият 2020 йил фаолияти учун кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият 2020 йил фаолияти учун миноритар акциядорлар кумитасининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият 2020 йил фаолияти учун тафтиш комиссияси таркибини кайта сайлаш.
  13. Жамиятнинг 2020 йил учун ижроия органи рахбари бошкарув раиси ва унинг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни кайта тузиш ёки бекор килишни тасдиклаш.
  14. Жамиятда 2020 йил якуни буйича аудиторлик текширувини утказиш учун аудитор хизматини курсатувчи ташкилотлар таклифини куриб чикиш хамда уларга туланадиган хизмат хаки микдорини белгилаш тугрисида.
  15. Жамиятнинг 2019 молиявий йил якунлари буйича ички аудиторларининг хулосасини тинглаш ва тасдиклаш.
  16. Жамиятнинг корпоратив бошкарув тизимини бахолаш хулосасини эшитиш ва тасдиклаш.
  17. Жамият қошида МЧЖлар ташкил этиш.

Умумий йигилишга катнашиш хукукига эга булган акциядорларни руйхатдан утказиш 2020 йил 31 март куни, соат 09-00 дан бошланади.

Акциядорлар узларининг шахсини тасдикловчи паспортлари билан хамда уларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома оркали катнашишларини маълум киламиз. (Жисмоний шахс булган акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома нотариус томонидан тасдикланган хамда юридик шахс булган  акциядорларнинг вакилига берилган ишончнома юридик шахс рахбарининг имзоси ва унинг асосий мухри билан тасдикланган холда булиши лозим)

Узбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Конуннинг 62-моддаси талабларига мувофик акциядорларнинг умумий йигилишини утказиш тугрисидаги хабар акциядорларга  жамиятнинг расмий веб-сайти оркали эълон берилади ва электрон почта оркали юборилиши белгиланган. Шу муносабат билан узингизнинг электрон почта манзилингизни жамиятнинг jomboydon@uzdon.uz электрон почтасига такдим этишингизни сураймиз.

 

Кузатув кенгаш

                                                                                                                                                                                                                           

 

 

.