JOMBOY DON MAHSULOTLARI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

 

Жамият тўлиқ номи
“JOMBOY DON MAHSULOTLARI” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси,140400, Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, Жомбой шаҳри, Буюк ипак йўли кўчаси,1-уй

Жамият тарихи
1995 йил 3 май – жамият, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрел “Ўздонмаҳсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 1995 йил 15 мартдаги 74-к-ПО-сонли буйриғига асосан ташкил топилди.
2014 йил 15 сентябр – “JOMBOY DON MAHSULOTLARI” Очиқ акциядорлик жамияти “JOMBOY DON MAHSULOTLARI” Aкциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятининг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуидагилардан иборат:
– дон маҳсулотлари, ун маҳсулотлари, ҳалқ молларини ишлаб чиқариш ва сотиш, турли корхона, ташкилот ва фуқароларга турли хизматлар кўрсатиш;
– фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалик корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилган дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш;
– ғалла уруғлик донини таёрлаш ва екиш учун қишлоқ хўжалиги корхоналари ва шахсий томорқа хўжаликларига етказиб бериш;
– ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қадоқлаш ҳамда корхона, ташкилот ва аҳолига етказиш, сотиш;
– омухта ем, ун ёрмаси ишлаб чиқариш.

Устав фонди
Жамият Устав фонди 579 457 600 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 1 600 сўм бўлган 361 809 дона оддий акция ва 352 дона имтиёзли акцияларга бўлинган.

Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошқарув органи – жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонинчилик ва Жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал етиш бундан ) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижройия органи: Бошқарув Раиси.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтишчи ва Ички аудит хизмати.

Инфратузилма
Жамият ер майдони 10,88 гектарни ташкил қилади. Жамият худудида маъмурий биноси, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлар ҳамда бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.